tg-me.com/chilonzor_tuman_hokimligi/53647
Last Update:
“Ҳаждан келганларни дабдаба қилиб кутиб олманг!
Исрофгарчиликка йўл қўйманг, гуноҳ қилманг!”
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев шу йил 5 июнь куни Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқотда Ўзбекистонга қайтгач, ҳожилар жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирди.
Бу борада Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президентимиз “Зиёлилар, нуронийлар, ҳаж ва умрага бориб келган юртдошларимиз маънавият тарғиботчиси бўлиши, одамларни яхшиликка бошлаши керак”, деб таъкидлаган эди.
Чилонзор тумани ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Алишер Хатамов ва Шайх Муҳаммад Содиқ-Муҳаммад Юсуф хазратлари масжиди бош имом хатиби бошчилигида МФЙ раислари ҳамда айни дамда ҳаж зиёратини амалга ошираётган тумандошларимизнинг оила аъзолари иштирокида ўтган йиғилишда ҳам шу хусусда сўз юритилди.
Шунингдек, йиғилишда масъуллар томонидан ҳожиларни кутиб олишда дабдабали тадбирлар ташкил қилмаслик, кўчаларга поёндоз учун оқ сурп ёки гиламлар тўшамаслик, ёш болаларни оёқ остига ётқизиб қўйишдек динимизга умуман хос бўлмаган ғайриодатларни қўлламаслик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
BY Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Share with your friend now:
tg-me.com/chilonzor_tuman_hokimligi/53647